O'zbek Ўзбекча
«У ҳеч кимни камситишни истамаган, аммо бу мамлакат учун ҳақоратли сўзни ишлатди». Англия футбол ассоциацияси Кавани бўйича қарорини тушунтирди
Пайшанба, 07 Январ
9132

Англия футбол ассоциацияси (FA) тартиб-интизом қўмитаси «Манчестер Юнайтед»нинг уругвайлик форварди Эдинсон Каванига эълон қилинган жазо чораси бўйича тушунтириш берди. 

«Қўмита футболчининг уругвайлик дўстига дўстона тарзда жавоб бергани ва унда бировни камситиш ёки ирқчилик кайфияти йўқлиги борасидаги жавобидан қониқди.

Бундай хулоса барча далил ва тушунтириш ҳамда футболчининг жавобида ўз аксини топган. Аммо футболчининг ниятидан қатъи назар, бу мамлакат учун ҳақоратли ҳисобланадиган сўз ишлатганининг ўзи ҳам жазо учун асос бўла олади», - дейилади АФА қўмитаси хулосасида.

Қўмита хулосасида қайд этилишича, «МЮ» Англияга келган инглиз тили, маданияти ҳақида ҳали етарлича тушунчага эга бўлмаган хорижлик янги футболчиларнинг медиа ва ОАВда ўзини қандай тутиши масаласида улар билан иш олиб бормагани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Кавани инстаграмда уругвайлик дўстининг табригига «раҳмат, қоравой» (Graсias negrito) деб жавоб бергани учун АФА томонидан 3 ўйинга дисквалификация қилиниб, 100 минг фунтга жаримага тортилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар