O'zbek Ўзбекча
Испаниялик мутахассис «Машъал» бош мураббийига айланди
Пайшанба, 07 Январ
8717

Испаниялик мураббий Серхио Маринангели Муборакнинг «Машъал» клуби бош мураббийига айланди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Бунгача жамоани бошқарган катта мураббийи Дилявер Ваниев эса жамоа бошлиғи лавозимига ўтказилган.

«Ўйлаймизки, янги мураббийимиз жамоамизга ўзига хос янгилик олиб киради», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Маринангели бунга қадар Про лигада Тошкентнинг «Оқ-тепа» жамоасида ишлаб келаётганди. 

Шунингдек, испаниялик  мутахассис 2015-2017 йиллар давомида Экваториал Гвинея миллий жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида яримфинал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионати Сегунда вакили «Эскуела Футбол Алуче» жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш «Юнион Депортива Трес Сантос» клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг «Иглесиас Ла Вид» клубида фаолият юритиб келган. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. «Реал», «Атлетико» клубларида малака оширган, шунингдек АПЛ иштирокчиси «Лидс» клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар