O'zbek Ўзбекча
«Астон Вилла» Грилишга трансфер нархи белгилади
Пайшанба, 07 Январ
10514

«Астон Вилла» клуби раҳбарияти жамоа яримҳимоячиси Жек Грилишга муносиб таклиф тушса, англиялик ўйинчини мавсум якунида қўйиб юборишга қарши эмас.

The Athletic’нинг ёзишича, Бирмингем клуби Англия миллий жамоасига аъзо футболчининг трансфер нархини 90 миллион еврога баҳолаган. Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» Жек Грилишни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқчи.

Англиялик футболчи сентябрь ойида «Астон Вилла» билан амалдаги шартномасини 2024/25 йилги мавсумга қадар узайтирганди. 

Маълумот учун, Грилиш Премьер-лига жорий мавсумида 15 ўйинда 5та гол ва 7та узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар