O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон миллий жамоасининг Яманга қарши ўйини Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда
Чоршанба, 06 Январ
7334

ЖЧ-2022 саралаш 2-босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий жамоасининг Яманга қарши учрашуви жойи ўзгариши кутилмоқда.

Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон миллий жамоасининг яманликлар билан ўйини тақвимда кўрсатилганидек сафарда эмас, Тошкентда ўтказилиши деярли ҳал бўлган. Осиё футбол конфедерацияси ҳам ўйинни Тошкентда ўтказилишига рухсат берган. Ўзбекистон ва Яман футбол ассоциациялари бу борада розилик хатини имзолаши кутилмоқда. ЎФА учрашувни ташкил этиш борасидаги харажатларни ўз бўйнига олишга қарши эмас. Ўйин 30 март кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи 5-туридан кейин «D» гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 2-ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд.

Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан 1-ўрин эгалари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 2-ўриндаги 4 жамоа, жами 12 миллий жамоа саралашнинг якуний босқичига йўлланма олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар