O'zbek Ўзбекча
Рэшфорд – CIES талқинига кўра жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси. Роналду ва Неймар рўйхатга киритилмади
Чоршанба, 06 Январ
8829

CIES Football Observatory расмий сайти жаҳоннинг айни дамдаги энг қимматбаҳо футболчилари янгиланган рейтингини эълон қилди.

Футбол таҳлили маркази талқининга кўра, жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатини «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бошқармоқда. Англиялик футболчининг трансфер баҳоси 165,6 миллион еврога баҳоланган.

Иккинчи ва учинчи ўринларни «Боруссия» Дортмунд форварди Эрлинг Ҳоланд (€ 152 млн) ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд (€ 151,6 млн) банд этган.

Ўтган йилда рейтингда энг қимматбаҳо футболчи деб кўрсатилган «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу сафар 5-поғонага тушган.

Эътиборлиси, CIES Football Observatory’нинг бу сафарги топ-100 рейтингида «Барселона»нинг 33 ёшли форварди Лионель Мессини 97-ўринга тушган бўлса, Криштиану Роналду («Ювентус») ва Неймар («Пари Сен-Жермен») юзталикка киритилмаган.

Жаҳоннинг айни дамдаги энг қимматбаҳо футболчилари ўнлиги. Топ-10:

1. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») — € 165,6 млн
2. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) — € 152 млн
3. Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль») — € 151,6 млн
4. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — € 151,1 млн
5. Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен») — € 149,4 млн
6. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) — € 148,3
7. Жоау Фелиш («Атлетико») — € 141,5 млн
8. Альфонсо Дэвис («Бавария») — € 139,2 млн
9. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — € 136,9 млн
10. Кай Ҳаверц («Челси») — € 136 млн.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар