Осиё Чемпионлар Лигасининг 2021 йилги мавсумига 27 январь куни қуръа ташланади.
Қуръа ОФК қароргоҳи жойлашган Куала-Лумпур шаҳрида онлайн-форматда ўтказилади. Турнирнинг қандай тартибда ўтиши ҳозирча маълум қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистоннинг «Пахтакор» ва ОКМК клублари қатнашишади. Тошкентликлар турнирни гуруҳ босқичидан бошлашса, Олмалиқ жамоаси саралаш баҳсларида иштирок этади.