O'zbek Ўзбекча
Месут Ўзилнинг янги жамоаси маълум бўлди
Чоршанба, 06 Январ
15837

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил Туркиянинг «Фенербахче» клубига ўтишга яқин.

DHA нашрининг ёзишича, 32 ёшли турк миллатига мансуб германиялик футболчи Туркия клуби билан 3,5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра, футболчининг июль ойига қадар маошини «Арсенал» клуби тўлашда давом этади. Шундан кейин футболчи «Фенербахче»да йиллик 5 миллион евро маош олади. Шунингдек, Истанбул клуби Ўзилга кўтарма пули сифатида 2,5 миллион евро тўлаб бериши келишилган.

Маълумот учун, Месут «Арсенал»да ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош олмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар