O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Сити»нинг яна уч нафар аъзосида коронавирус аниқланди
Чоршанба, 06 Январ
6279

«Манчестер Сити» клуби Англия лига кубоги яримфинали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинга бир неча соат қолганида клубнинг яна уч нафар аъзосида Covid-19 аниқланганини эълон қилди.

«Олд Траффорд»даги ўйин олдидан клубнинг жами 8 нафар аъзоси коронавирус сабабли ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. 

Жумладан, ёш дарвозабон Скотт Карсон ва 18 ёшли яримҳимоячи Коул Палмер ҳамда клуб ходимида бугун, 6 январь куни вирус аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача клубда Эрик Гарсия, Эдерсон, Кайл Уокер, Габриэль Жезус, Ферран Торрес сингари футболчиларида коронавирус аниқлангани хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар