O'zbek Ўзбекча
Куман: «Ҳар сафар Суарес ҳақидаги саволларга жавоб беришни ёқтирмайман, бизнинг ўз ҳужумчиларимиз бор»
Чоршанба, 06 Январ
3455
Фото: Reuters

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн ва «Атлетико» форварди Луис Суарес ҳақида фикр билдирди.

«Менга Гризманнинг ўйинлари ёқади, лекин асосий таркибга 3 яримҳимоячи билан ўйнай оладиган футболчиларни танлашим керак. Усмон Дембеле жисмонан ўсиб бормоқда. 

Суарес? Ҳар сафар Луис Суарес ҳақидаги саволларга жавоб беришни ёқтирмайман. Уни жуда ҳурмат қиламан, аммо бизнинг ўз ҳужумчиларимиз бор», – дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Куман Каталония клубига келгач, уругвайлик хужумчини жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида ҳисобламаслигини айтди ва Суарес Мадрид клубига сотиб юборилди.

Ўхшаш янгиликлар