O'zbek Ўзбекча
Фергюсон Рэшфорд ҳақида: «Ҳамма футболчилар ҳам машина сотиб олишавермайди. Бағрикенг ўйинчилар кўп»
Чоршанба, 06 Январ
8507

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон эътиборини ижтимоий муаммоларга қаратаёган ҳужумчи Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.

«Маркус доим яхши йигит бўлган. 9 ёшида клубга қўшилган. У ўзини тутиши, ҳаракатлари билан ажралиб туради. У – шундай одам. У ишчи синф нима эканлигини билади. Мактабда бўлганимда бепул тушликлар бор эди. Маркус ҳам бу нима эканлигини билади.

Яна биламан, Хуан Мата маошларининг бир қисмини хайрия ишларига сарфлайди.

Рэшфорд нималар қилганини кўринг. Ҳамма футболчилар ҳам машина сотиб олишавермайди. Бағрикенг футболчилар кўп. Футболчилар ҳам бекор юришмайди», – дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликларнинг 23 ёшли ўйинчиси Англиядаги 1,3 млн болани ёзги таътил пайтида бепул овқатланиши учун ваучерлар билан таъминлашга ёрдам берди. Унинг тарғиботи туфайли ҳукумат камбағал болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш учун 450 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар