O'zbek Ўзбекча
«Эҳтимол, шу тарзда ҳакамларга босим ўтказишмоқчидир». Сульшер Клоппнинг пенальтилар ҳақидаги гапига жавоб қайтарди
Чоршанба, 06 Январ
4338

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг ҳакамлик борасидаги гапларига жавоб қайтарди.

Ливерпулликлар устози «Саутҳемптон»дан учралган мағлубиядан (0:1) кейин «Манчестер Юнайтед»га 2 йил ичида берилган пенальтилар сони «Ливерпуль»нинг 5,5 йилда тепган пенальтиларидан кўпроқлиги ҳақида гапирганди.

«Очиғини айтсам, уларга неча марта пенальти берилганини ҳисоблаб бормайман. Агар улар вақтни шу учун сарфлашни исташса, марҳамат, аммо менда бунинг учун хоҳиш йўқ. Бундай гапларни гапираётганларни тушуна олмадим.

Қизиғи, шундай гап-сўзлар ўтган мавсумда Англия кубогида рақибларимизга иш берганди. Ўшанда «Челси» билан яримфинал ўйини олдидан Фрэнк Лэмпард пенальтилар ҳақида гапирган ва ўйин куни биз пенальти тепишимиз керак бўлган вазиятда ҳам ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатмаганди. Шундай экан, эҳтимол, шу тарзда ҳакамларга босим ўтказишмоқчидир. Очиғи, бу мени ташвишлантирмайди», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 33 очко билан 2-ўринда бормоқда, битта кўпроқ ўйин ўтказган пешқадам «Ливерпуль»да ҳам 33 очко мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар