O'zbek Ўзбекча
«Саутҳемптон» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, АПЛ рекордини ўрнатди
Сешанба, 05 Январ
8920

Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасида «Саутҳемптон» амалдаги чемпион «Ливерпуль»ни мағлуб этишга эришди. 

Opta’нинг ёзишича, ушбу ғалаба эвазига «авлиёлар» АПЛ рекордини ўрнатган. «Саутҳэмптон» Премьер-лиганинг ҳамма клубини амалдаги чемпион пайтида мағлуб эта олган АПЛнинг илк клубига айланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 30 йиллик танаффусдан кейин Премьер-лига ғолибига айланганди. Клопп шогирдлари 17-турдан кейин 33 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди, «Саутҳемптон» эса 29 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар