O'zbek Ўзбекча
Тиаго Силва «Челси»нинг ўйини ҳақида: «Нима нотўғри эканлигини тушунмаяпман»
Душанба, 04 Январ
3342

«Челси» ҳимоячиси Тиаго Силва жамоанинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизлиги ва «Манчестер Сити»дан учралган мағлубият (1:3) ҳақида гапирди.

«Нима нотўғри эканлигини тушунмаяпман. Қаерда хато қилаётганимизни билганимда жамоамга қандайдир маслаҳат берган бўлардим. Бу футбол. Премьер-лига эса жаҳондаги энг қийин лигалардан бири.

Янада эҳтиёткор бўлиб тўп суриш, кўпроқ ишлаш ва жамоа сифатида янада кучли бўлишимиз керак. Қониқарсиз натижаларга қарамай, бизда яхши жамоа бор. «Сити» билан ўйинда ҳам биринчи бўлимдан кўра, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик», - дея Силванинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Маълумот учун, «Челси» сўнгги 6 ўйинда бор йўғи битта баҳсда ғалаба қозонди. Клуб АПЛ турнир жадвалида 26 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар