O'zbek Ўзбекча
Рональд Куман: «Барселона»га классик форвард керак»
Душанба, 04 Январ
8012

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман жамоага классик ҳужумчи етишмаётгани ҳақида гапирди.

«Жамоамиздаги ҳар бир футболчига ишонаман. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз лозим. Лионелни доим ўйин ичида бўладиган, марказга ҳам ёрдам берадиган футболчи сифатида кўраяпмиз. Дембеле ҳам худди шундай вазифани бажаради. Яққол ҳужумчи сифатида Брайтвайт ёки Гризманндан бирини танлашимизга тўғри келаяпти. Мартин ҳам яхши ўйнамоқда.

Бизга «тўққизлик»даги классик ҳужумчи етишмаяпти, аммо бу Антуаннинг ўрнига эмас. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп, шу боис барча футболчилар бизга керак бўлади. Мавсум бошидан буён таъкидлаб келаман, кўпроқ гол уришимиз, рақобат пайдо қилиш учун бизга ҳужумларни якунловчи классик форвард керак», - дея Куманнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Каталония клуби Ла Лигада 16 ўйиндан кейин 28 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар