O'zbek Ўзбекча
Лэмпард: «Манчестер Сити»нинг даражаси нимага интилишимиз кераклигини кўрсатиб берди»
Душанба, 04 Январ
2939

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳаммасини индивидуал хатолар ҳал қилди. Улар бизни жазолашди. «Манчестер Сити» бир неча йилдан бери сақлаб келаётган юқори даражага эришиш учун босимни енгиш керак. Иккинчи бўлимда курашдик, аммо 0:3 ҳисобидаги ўйин аллақачон тугаган эди.

Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғриқли. Рақибнинг даражаси нимага интилишимиз кераклигини кўрсатди. Жиддий сабоқ олдик. Иккинчи бўлимда реакциямизни кўрдим, аммо кўпроқ ишлашимиз керак.

10 дақиқа давомида яхши ўйнадик ва кейин кетма-кет иккита ғалати гол ўтказиб юбордик. Бу бизни йиқитди ва жавоб бера олмадик.  

Бир ой олдин одамлар лигада ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтишди. Аммо мен қайта қуриш ва ёшлик нуқтайи назаридан қийин даврларни бошдан кечираётганимизга амин эдим. Рақиб муаммо туғдирса, у билан ҳисоблашиш керак. Лекин бугун бундай қила олмадик», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар