O'zbek Ўзбекча
Куман: «Асосийси – натижа. «Барса»га ҳимояланиш қийин»
Душанба, 04 Январ
2642

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган «Уэска» (1:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Асосийси – натижа. Аммо катта устунлик билан ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. 

Ўйин яхши ўтди. Баҳс сўнгида жамоани тинчлантириш учун гол уришга имкониятларимиз бор эди.

«Уэска» ўйин охирида таваккал қилди, ҳимояланишимиз керак эди. Лекин бизга ҳимояланиш қийин, чунки тўпни бошқаришни истаймиз. Бундай вазиятларда айрим жамоалар яхшироқ ҳимояланишади.

Дембелени алмаштирмаганим? Бизга қанотда ҳаракат қиладиган футболчилар етишмаяпти. У иккала қанотда ҳам ўйнашни билади ва яккакурашларда яхши. Агар жамоада шундай футболчилар кўпроқ бўлса, осонроқ. Чунки Лео Месси орқароқдан ўйнайди.

Олдинда кўплаб ўйинлар бор ва ҳамма майдонга тушиши мумкин», – дея Куманнинг сўзлаарини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар