O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Мингта узатма берамиз ва керакли дақиқани кутамиз. Совринларни шу тариқа ютганмиз»
Душанба, 04 Январ
2318

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Челси»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақиб биринчи дақиқадан бошлаб босим ўтказди ва жуда қийналдик. Аммо кейинчалик сўнгги дақиқадаги голни ҳисобга олмаганда деярли имкон бермадик. «Стэмфорд Бриж»да ажойиб ўйнадик ва жуда яхши натижага эришдик. Агар шундай ўйнамасангиз, совринларни қўлга кирита олмайсиз.

«Челси» – энг кучли жамоалардан бири. Натижа муваффақиятсиз бўлди, аммо майдондаги ва захира ўриндиғидаги футболчиларнинг савияси юқори.

Бизда ўйин режаси бор эди ва барчаси ишлади. Футболчилар ҳар жиҳатдан ажойиб эдилар, айниқса, тўпга эгалик қилишда.

Бошқалар каби ўйнай олмаймиз. Ўз ритмимиз билан ҳаракат қилишимиз, керакли пайтда хужум қилишимиз керак. Совринларни ҳам шу тариқа қўлга киритдик. Ўйинчиларимиз – дарвозабондан тортиб ҳужумчигача мингта узатма амалга оширишлари ва керакли дақиқани кутишлари керак», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар