O'zbek Ўзбекча
Де Брюйне «Манчестер Сити»нинг шартнома узайтириш таклифини рад этди
Душанба, 04 Январ
8203

«Манчестер Сити» клуби бельгиялик яримҳимоячиси Кевин де Брюйнега амалдаги шартномани узайтириш таклифини берди.

Бельгиянинг Het Laatste Nieuws нашри хабарига кўра, 29 ёшли яримҳимоячи манчестерликларнинг дастлабки таклифини рад этган. Янги шартномада келтирилган шартлар де Брюйнени қониқтирмаган.

Қайд этилишича, клуб ва футболчи томони ўртасида музокара давом этаётган бўлса-да, томонлар ҳали келишувга эришишдан йироқ. Яримҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.

Маълумот учун, Кевин жорий мавсумда АПЛ доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар