O'zbek Ўзбекча
Моуриньо: «Мамнунман. Сон ва Кейн ўзгача ишлар қилишмоқда»
Якшанба, 03 Январ
2870

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Лидс»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Муҳим 3 очко. Ўйлашимча, рақиб бизга зарар етказиши мумкинлигини ва биз ҳам рақибга қийинчилик туғдиришимизни жуда яхши англадик. Мамнунман, лекин бундан ҳам яхшироқ ишлашимиз керак деб ҳисоблайман. 

Ўзаро тушуниш яхши. Кейн ва Соннинг ҳужумдаги ҳаракатлари яхши натижа берди. 

Премьер-лигада яхши футболчилар жуда кўп, ҳатто кутилмаган клубларда ҳам. Аммо Сон ва Ҳарри ушбу мавсумда ўзгача ишлар қилишмоқда. Мен бошқа футболчилар ҳам гол уришини истайман», – дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВТ Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар