O'zbek Ўзбекча
Лэмпард «Манчестер Сити» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди
Якшанба, 03 Январ
4911

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Фикримча, «Арсенал»га (1:3) қарши баҳс мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди, айниқса, биринчи бўлимда. «Астон Вилла» (1:1) билан эса кучлироқ ўйнадик, ўша ўйинда ғалаба қозонишга етарли вазиятлар ҳам бўлди. Аммо ҳали ҳам энергия жиҳатидан яхшиланишимиз керак. 

«Арсенал»га қарши суст ҳаракат қилдик, «Манчестер Сити» билан баҳсда максимал даражада тез ўйнашимиз керак. Ҳимояда ҳам жуда интизомли бўлишимиз керак. Ҳимояда тартибли ва ҳужумда тез ҳаракат қилишимизни истайман.

Жамоамга ишонаман, аммо рақибнинг савиясини эътиборга олиб энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Рақиб – кучли, пухта тайёргарлик кўрган жамоа. Уларда хавфли ҳужумкор футболчилар етарли. Жуда кучли рақибни мағлуб этиш имконияти бор.

Сўнгги бир неча ўйинда яхши ўйнамадик. Бахтимизга, бунгача мағлубиятсиз серия бор эди. Шунинг учун жадвалда ҳозирги ўрнимиз ачинарли кўринмайди. 4 етакчи жамоага яқинмиз. Бу биз учун психологик жиҳатдан муҳимдир», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар