O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Сульшер мендан кўра бахтлироқ эканига аминман»
Якшанба, 03 Январ
5378

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛдаги муваффақиятли ўйинлари ҳақида фикрини билдирди.

«Сульшер мендан кўра бахтлироқ эканига аминман. Аммо мени «Юнайтед»дан кўра, ўз жамоам кўпроқ ўйлантиради. 

«Сити»даги одатий ишлар ва муаммоларим билан бандман. «МЮ» пешқадамлар сафига қўшилган бўлса, демак улар бунга ҳақли бўлишган. Аслида «Сити»га келган кунимдаёқ «МЮ» ҳар доим юқори ўринларда бўлишини кутгандим. Аммо Премьер-лига сўнгги мавсумларида улар юқори ўринларда бўлишмади, энди эса пешқадамлар сафига қўшилишди.

Жамоадаги футболчиларимга пешқадамлар сафида юриш учун доим битта маслаҳат бераман – кейинги 5-6 ўйин ҳақида ўйламанг, энг яхшиси фақат навбатдаги учрашувга бор эътиборни қаратинг. Агарда январь ёки февраль ойида нима бўлиши ҳақида ўйласангиз, икки карра ютқазишингиз мумкин. АПЛдаги ҳар бир ўйин қийин ўтади, шунчаки хотиржамликни сақлаб баҳсга пухта тайёргарлик кўриш лозим», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда MEN нашри.

Маълумот учун, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари АПЛ доирасидаги сўнгги 10 ўйиндан 8тасида ғалаба қозониб, 33 очко билан пешқадам «Ливерпуль»га етиб олишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар