O'zbek Ўзбекча
ФИФА Киран Триппьернинг дисквалификациясини вақтинча тўхтатди
Якшанба, 03 Январ
3613

ФИФА Англия миллий жамоаси ҳамда «Атлетико» клуби ҳимоячиси Киран Триппьерга нисбатан эълон қилинган дисквалификацияни вақтинчалик тўхтатди, дея хабар бермоқда The Athletic.

Манбага кўра, ФИФА «Атлетико»нинг апелляция бериш ҳуқуқини маъқуллаган ва бу Мадрид клубининг Спорт арбитраж судига мурожаат қилиб, Триппьерга қўйилган айблов ва дисквалификацияни бекор қилиши мумкинлигини билдиради.

Қайд этилишича, ФИФА қароридан кейин 30 ёшли англиялик футболчи яна жамоа машғулотларига қўшилиб, 6 январь кунги Испания кубоги доирасидаги «Корнелья»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Англия футбол ассоциацияси (FA) Киран Триппьерга нисбатан пул тикиш қоидаларини бузганликда айблаб, май ойида 7та ҳолат бўйича иш очган ва суриштирув жараёнида улардан 4тасида айбдор деб топилганди. Ушбу иш якуни бўйича Англия футбол ассоциацияси «Атлетико» клуби ҳимоячисини 10 ҳафтага футболдан четлатиб, 77 минг евро жаримага тортган эди. Триппьер март ойига қадар майдонга туша олмаслиги эълон қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар