O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди
Якшанба, 03 Январ
4270
Фото: Twitter/Premierleague

Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасидаги марказий ўйинда «Челси» ўз майдонида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди.

Ўйинда Гундўған, Фоден ва де Брюйненинг голларига мезбонлардан Хадсон-Одои битта гол билан жавоб берди - 1:3.

Натижада, Гвардиола жамоаси муҳим ўйиндаги ғалаба эвазига 29 очко билан 5-ўринга кўтарилди, «Челси» эса 26 очко билан ҳозирча 8-ўринда қолди.

АПЛ. 17-тур

Челси – Манчестер Сити 1:3
Голлар: 0:1 – 18 Гундўған, 0:2 – 21 Фоден, 0:3 – 34 де Брюйне, 1:3 - Хадсон-Одои 90+1. 

Челси - Менди, Зума, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Чилуэлл, Маунт, Ковачич, Зиёш (Хадсон-Одои, 64), Канте (Гилмор, 64), Пулишич, Вернер.

Манчестер Сити – Стеффен, Рубен Диаш, Стоунз, Жоау Канселу, Зинченко, де Брюйне, Фоден, Родри, Гундўған (Фернандиньо, 75), Стерлинг, Бернарду Силва.

Ўхшаш янгиликлар