O'zbek Ўзбекча
Виктор Жалилов «Навбаҳор»га қайтди  
Шанба, 02 Январ
3572

Тажрибали мутахассис Виктор Жалилов 10 йиллик танаффусдан кейин яна «Навбаҳор» клубига қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, мураббийлик фаолиятида «Навбаҳор», «Машъал» ва «Пахтакор» клубларида фаолият юритган, «Навбаҳор»да 1995-2000, 2003-2004 ҳамда 2010 йилларда фаолият юритиб, жамоа билан Ўзбекистон чемпионлигини (1996 йили), бронза медалларини (1995, 1997-1999 йилларда), Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йилларда) ва Суперкубогини (1999 йили) қўлга киритган Виктор Романович Жалилов «Навбаҳор»га қайтди.

Виктор Жалилов билан икки йиллик шартнома имзоланди ҳамда у жамоада бош мураббий Нўъмон Ҳасановга маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради», - дейилади клуб хабарида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар