O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Ливерпуль»га тенглашганимиз? Бир йил ичида сезиларли даражада яхшиландик»
Шанба, 02 Январ
4087

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Доим 3 очкодан хурсанд бўламиз. Яхши ўйин бўлди, вазиятлар яратяпмиз. Баҳс охирида Эрик Байи фантастик сейв бажарди ва, эҳтимол, бизни 2 очко йўқотишдан сақлаб қолди.

Очиқ ўйин бўлди ва кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Бир тегиниш билан ўйнаш ва бўшлиқлардан фойдаланиш ўрнига Голливуддагидек ҳаракатланишга уриндик.

Бруну пенальти тепишни истайди ва бундан қўрқмайди, ўзига жуда ишонади.

«Ливерпуль» билан очколар тенглиги? Албатта, қилаётган ишимиздан мамнунмиз. Бир йил ичида сезиларли даражада яхшиланганимизни намойиш этдик. Барча формага кириб, ўсмоқда.

Футболчилар доим ўрганишади, бу жуда муҳим. Улар ҳар бир кунни энг яхши бўлиш истаги билан бошлашади», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, «МЮ» очколарини 33тага етказиб, пешқадам «Ливерпуль»га етиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар