O'zbek Ўзбекча
Лэмпард Абрамович давридаги «Челси» мураббийлари орасида энг ёмон натижани қайд этмоқда
Шанба, 02 Январ
3271

Англиянинг The Athletic нашри «Челси» клуби Роман Абрамович қўл остига ўтганидан кейинги клуб бош мураббийларининг очколар бўйича рейтингини тузди.

Унга кўра, 2003 йилнинг ёзидан кейин клубни 12 нафар мураббий бошқарган. Ҳар ўйинда ўртача очколар ҳисоби бўйича Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Челси» энг ёмон натижани қайд этмоқда. Энг яхши натижа – Грант, Моуриньо ва Конте мураббийлигига тўғри келган.

Абрамович давридаги мураббийлар қўл остида «Челси»нинг ўртача очколари ҳисоби:

1. Авраам Грант (ҳар ўйинда ўртача - 2,31 очко. 32 ўйин ўтказган);

2. Жозе Моуриньо (2,19 очко – 212 ўйин);

3. Антонио Конте (2,14 – 76);

4. Карло Анчелотти (2,07 – 76);

5-6. Рафаэль Бенитес (1,96 – 26);

5-6. Луис Фелипе Сколари (1,96 – 25);

7. Гус Ҳиддинк (1,94 – 34);

8. Маурицио Сарри (1,89 – 52);

9. Роберто Ди Маттео (1,83 – 23);

10. Клаудио Раньери (1,82 – 146);

11-12. Андре Виллаш-Боаш (1,7 – 27);

11-12. Фрэнк Лэмпард (1,7 – 54).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар