O'zbek Ўзбекча
Фернандеш икки кўрсаткич бўйича Премьер-лига ва клуб тарихидаги иккинчи натижани қайд этди
Шанба, 02 Январ
4900

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Премьер-лиганинг 17-турида «Астон Вилла» (2:1) дарвозасига тўп киритди.

Opta'нинг маълумотига кўра, португалиялик 26 ёшли футболчи Англия чемпионатидаги дастабки 30та ўйинида 33 очко (19 гол+13 ассист) ишлади ва юқори самарадорлик борасида Премьер-лига тарихида Энди Коулдан кейинги натижани қайд этди. Манкунианликларнинг собиқ форварди гол+пас тизими бўйича дастлабки 30та баҳсда 37 очко олган.

Шунингдек, Бруну клуб тарихида дастлабки 30 ўйинда киритилган тўплар сони бўйича ҳам иккинчи натижани қайд этди – 19 гол. Бу борада рекорд «қизил иблислар»нинг нидерландиялик собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройга тегишли – 30 баҳсда 22 гол.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар