O'zbek Ўзбекча
Де Хеа Рой Киннинг рекордини янгилади 
Шанба, 02 Январ
3535

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа АПЛнинг 17-турида «Астон Вилла»га (2:1) қарши баҳсда майдонга тушди. 

Испаниялик посбон манкунианликлар сафида Премьер-лигадаги 327-ўйинини ўтказди ва клуб тарихида британиялик бўлмаганлар ичида Англия чемпионатида энг кўп майдонга тушган футболчига айланди. У ирландиялик Рой Киннинг (326) рекордини янгилади.

Умумий рўйхатда эса Де Хеа 5-ўринни эгаллаб турибди. Олдинда Уэйн Руни (393), Гари Невилл (400), Пол Скоулз (499) ва Райан Гиггз (632) бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар