O'zbek Ўзбекча
АПЛ доирасидаги «Бёрнли» — «Фулҳэм» ўйини қолдирилди
Шанба, 02 Январ
1973

Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасида 3 январь куни ўтказилиши белгиланган «Бёрнли» — «Фулҳэм» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

«Фулҳэм» клубида коронавирус бўйича янги ҳолатлар қайд этилгани туфайли клубнинг «Бёрнли»га қарши сафар учрашуви қолдирилганлигини тасдиқлаймиз. Клуб АПЛ ва шифокорлар штаби билан вазиятни муҳокама қилиб, шундай қарорга келинди. Тест натижаси мусбат чиққан клуб аъзолари ўзини яккалаш тартибига ўтказилган», - дея келтиради Sky Sports «Фулҳэм» клуби баёнотини.

Ушбу баҳс сўнгги бир ҳафта ичида «Фулҳэм» иштирокида қолдирилган иккинчи учрашувга айланди. Бунгача жамоанинг 30 декабрь кунги «Тоттенҳэм» билан учрашуви ҳам қолдирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар