O'zbek Ўзбекча
Анчелотти: «Натижани қабул қилишимиз керак, лекин ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолиш муҳим»
Шанба, 02 Январ
1569

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин тенг ўтди. На бизда, на рақибда гол уриш учун кўп имкониятлар бўлмади. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди. Секин ҳаракат қилдик ва «Вест Ҳэм» ўзини яхши кўрсатди.

Натижани қабул қилишимиз керак, лекин ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолиш муҳимдир. Биз учун ҳимояланиш ва қарши ҳужум қилиш қулайроқ. Тўпга эгалик қилганимизда кўпроқ қийинчиликларга дуч келяпмиз. Буни тўғрилашимиз керак.

Ҳозир кучли тўртликдамиз ва мавсум сўнгида ҳам шу ўринларда қолишга ҳаракат қиламиз. Бу – мақсадимиз», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар