O'zbek Ўзбекча
Маркус Рэшфорд 2021 йилги мақсадлари ҳақида гапирди
Жума, 01 Январ
3544

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рашфорд жорий мавсум ва 2021 йилги мақсадлари ҳақида сўзлади.

«Коронавирус футболга ҳам ўз таъсирини ўтказаётгани боис, аксарият футболчилар ҳам сафдан чиқишмоқда ва бу натижаларнинг барқарорлигига салбий таъсир қилади. 

Фикримча, бундай вазият мавсум охирига қадар давом этади. Шу боис белгиланган тартибларга амал қилиб, ўз ишимизни бажаришда давом этишимиз керак. Мавсум бошида натижаларимиз яхши эмасди, аммо вақт ўтиши билан яхши спорт формасига кирдик ва кўрсаткичларимиз ҳам яхшиланди. Таркибдаги 3-4 нафар ҳужумкор ўйинчилар бир-биримизга ёрдам қилишда давом этсак, биз ҳали кўп голлар урамиз.

Ўтган мавсумда кубок ва еврокубокда яримфиналлардаги омадсизлик туфайли совринларга эга чиқа олмадик. Бу мавсум ўша хатоларни тўғирлаш имкониятига эгамиз. Бу жамоа ривожи учун навбатдаги қадам бўларди. Совринларга эга чиқиш учун биз ҳозирга келиб яхши спорт формамизни тиклаб олдик. Энди катта ишларга ҳам қўл уришимиз керак» - дейди «Манчестер Юнайтед» форварди.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 17-тури доирасида бугун, 1 январь куни «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар