O'zbek Ўзбекча
Маркиньос Неймар ва Мбаппени ортда қолдириб, Франциянинг 2020 йилдаги энг яхши футболчисига айланди
Жума, 01 Январ
2623

Франциянинг Get French Football News нашри 2020 йил якунларига кўра, «GFFN 100» рейтингини эълон қилди.

Нашр талқинига биноан, Франциянинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси дея «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Маркиньос топилган. Бразилиялик футболчи клубдошлари Неймар (2-ўрин) ва Килиан Мбаппени (3-ўрин) ортда қолдириб, ғолибга айланди.

4-ўриндан «ПСЖ»нинг яна бир вакили Анхель Ди Мария, 5-поғонадан «Монако» форварди Виссам Бен-Йеддер ўрин олган. 

Шунингдек, ўнликдан «Пари Сен-Жермен» дарвозабони Кейлор Навас, «Лилль» ҳимоячиси Жозе Фонте, «Ренн» хавбеки Эдуардо Камавинга, «Лилль» яримҳимоячиси Ренату Саншеш ва дарвозабон Майк Меньян жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар