O'zbek Ўзбекча
Клопп: «Бунгача «Ньюкасл»ни камроқ имкониятлар билан ҳам мағлуб этардик»
Пайшанба, 31 Декабр
2936

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Премьер-лигада фақат яхши жамоалар ўйнайди. Рақобат яхши. Бизда имкониятлар бор эди. Жамоа олдида шляпамни ечмаслигим керак, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо ўйин ёқди.

Яхшироқ ўйнай оламизми? Ўйлашимча, бизда ғалаба учун 400% имконият бор эди. Бунгача «Ньюкасл»ни камроқ имкониятлар билан ҳам мағлуб этардик. Бугун бундай бўлмади, лекин тўғри қабул қиламиз», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

«Ливерпуль» кейинги турни 4 январь куни сафарда «Саутҳэмптон»га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар