O'zbek Ўзбекча
Сульшер «Вулверҳэмптон» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди
Чоршанба, 30 Декабр
6827

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу баҳсда манкунианликларга ғалаба келтирувчи тўпни 90+3-дақиқада Маркус Рэшфорд киритди.

«Ўйин сўнгидаги гол? Унда омад омили ҳам, имконият омили ҳам бор. Аммо бу нарса рақибга босим ўтказганда юз беради. Бу мавсумда «МЮ» ўйинлар охирида жуда кўп очко тўплади. Бунда психологик ва жисмоний жиҳатларнинг аҳамияти катта. 

Машаққатли машғулотлар ва кўплаб ўйинлар ўтказдик. Барчаси яхшиланмоқда. Ўйин охирида ғалаба қозонишимиз мумкинлигини тушуна бошлаяпмиз.

Албатта, умуман олганда, ўзимиз хоҳлаган даражада ўйнай олмадик. Шу билан бирга қийин рақибга қарши баҳсда ғалаба қозондик. Мен учун бу – «Вулверҳэмптон» устидан Премьер-лига доирасидаги илк ғалаба. «Бўрилар» билан баҳсларда кам голлар урилади. Асосийси, ўйин мазмуни унчалики яхши бўлмаган ҳолатда ҳам ғалаба қозондик. 

Бор эътиборимиз фақат кейинги ўйинга қаратилган, олдинга ўтиб кетмаймиз. Айни пайтда ўзимизга муносиб ўриндамиз, аммо мавсумнинг экваторига ҳам етиб келганимиз йўқ. 

Натижалар бўйича якунланган йилни ижобий баҳолайман. «МЮ» ҳозирги таркиби билан жадвалда юқорилашга қодир», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, «МЮ» Премьер-лигада 30 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар