O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Сити» коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин машғулотларга киришди
Чоршанба, 30 Декабр
2014

«Манчестер Сити» клуби қисқа танаффусдан кейин клуб академияси қароргоҳида машғулотларга киришди.

Аввалроқ, клубда жами 7 нафар кишида коронавирус аниқлангани боис, жамоа қароргоҳи ёпилган, жамоанинг «Эвертон»га қарши тур учрашуви номаълум муддатга қолдирилганди. Шунингдек, 3 январь кунги «Челси» ва 6 январь куни ўтказилиши белгиланган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинлар ўтказилиши сўроқ остида қолганди.

«29 декабрь куни барча футболчилар коронавирусга тестни топширишди. Ҳозирча клубда инфекция юқтириб олган бошқа футболчилар аниқланмади. Одамларнинг соғлиғи биз учун энг муҳими бўлиб қолади, клуб эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишда давом этади», - дейилади клуб баёнотида. 

Маълумот учун, жамоанинг вирус аломатлари аниқланган дастлабки икки футболчиси Габриэль Жезус ва Кайл Уокер бўлганди. Инфекция аниқланган сўнгги икки футболчи маълум қилинмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар