O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» ва «Эвертон» стадионлари мухлислар учун яна ёпилди
Чоршанба, 30 Декабр
1919

Буюк Британия ҳукумати Англия шаҳарлари учун коронавирус хавфи даражасини белгиловчи тизимни янгилади. 

Liverpool Echo’нинг хабар беришича, Ливерпуль шаҳри «тир-2» хавф даражасидан «тир-3» хавф даражасига ўтказилган. Бу коронавирус бўйича «қизил» даражасидаги хавф саналгани боис, ушбу шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи «Ливерпуль» ва «Эвертон» клублари иштирокидаги уй ўйинларига томошабинлар киритилмаслигини англатади. Аввалроқ, Ливерпулдаги ўйинларга 2000 нафаргача мухлислар киритилишига рухсат берилганди.

Шу тариқа, АПЛ 17-тури доирасида 17 январь куни ўтадиган «Ливерпуль» - «Манчестер Юнайтед» баҳси «Энфилд»да томошабинларсиз ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар