O'zbek Ўзбекча
Артета: «Ғалаба – энг яхши дори. Энди янги тарих бошланди»
Чоршанба, 30 Декабр
2940

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Брайтон»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Натижалар билан боғлиқ муаммоларимиз борлигини биламиз. «Челси» устидан қозонилган ғалаба катта туртки бўлди. Бугун ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим эди.

Йигитлар билан фахрланаман ва натижадан мамнунман. Ляказетт яхши ҳолатда, унда ўзига бўлган ишонч юқори. 

Иккинчи бўлимда ўзгартиришлар орқали жамоани янгиламоқчи эдик. Иккинчи таймда анча ишончли  кўриндик ва ҳужумкор ўйнадик. Ғалабалар – энг яхши дори. Энди янги тарих бошланди, бошқа дунё. Ҳозир ҳаммаси яхши ҳолатдa», – дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, «Арсенал» очколарини 20тага етказиб, 13-ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар