O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Сити»нинг 7 аъзоси коронавирус юқтирган. «Челси» ва «МЮ»га қарши ўйин сўроқ остида
Сешанба, 29 Декабр
5211

Англия Премьер-лигаси 15-тури доирасидаги «Эвертон» - «Манчестер Сити» ўйини бекор бўлишига сабаб бўлган меҳмонлар таркибида аниқланган коронавирус вазияти бўйича батафсил маълумот берилди. 

The Athletic’нинг ёзишича, тест натижаларидан кейин яна 3 нафар футболчида коронавирус аниқланган. Ўйинчиларнинг номи ҳали ошкор қилингани йўқ. Бунгача Кайл Уокер ва Габриэл Жезус ҳамда икки нафар ходимда ҳам инфекция аниқланганди. «Сити»да касалланганлар сони жами 7 нафарга етган.

«Манчестер Сити» таркибида вирус юқтириб олганлар сони тобора кўпаяётганлиги сабабли жамоанинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинлари ҳам бошқа кунга қолдирилиши мумкин.

Маълумот учун, АПЛ 17-тури доирасидаги «Челси» – «Манчестер Сити» баҳси 3 январь, «Манчестер Юнайтед»га қарши лига кубоги ўйини эса 6 январь кунга белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар