O'zbek Ўзбекча
Левандовски – Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси талқинига кўра йил спортчиси 
Сешанба, 29 Декабр
1066

«Бавария» клуби ва Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси (AIPS) талқинига кўра йил спортчиси деб топилди.

Овоз беришда 116 мамлакатдан 422 нафар журналист қатнашди. 33 ёшли футболчи 16,3% овоз олди. У сўровномада Формула-1 пойгачиси Льюис Ҳэмилтон (14,3%), теннисчи Рафаэль Надаль (9,9%) ва «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетболчиси Леброн Жеймсни (9,5%) ортда қолдирди.

Энг яхши аёл спортчи деб япониялик теннисчи Наоми Осака эътироф этилди.

Левандовски 2020 йилда «Бавария» сафида ЕЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, Германия Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар