O'zbek Ўзбекча
Лэмпард: «Бир ой олдин ушбу баҳсда ғалаба қозонган бўлардик»
Сешанба, 29 Декабр
2412

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Челси» яхши ўйнади. Баҳсни жуда яхши бошладик. «Астон Вилла»да ҳам имкониятлар бўлди. Ҳимоячимиз (Андреас Кристенсен) йиқилиб ётганида тўп ўтказиб юбордик. Голдан аввалроқ тўп рақибнинг қўлига тегганди. Кайфият ва куч-ғайрат нуқтайи назаридан жуда яхши ҳаракат қилдик. 

Кейинчалик яна вазиятлар яратдик. Деярли гол ҳам урдик. Ушбу баҳс бир ой олдин ўтказилганда ғалаба қозонган бўлардик.

Қийин даврда кўп нарсалар сизга қарши бўлади. Оғир давр. Кучлироқ бўлиш учун буни енгиб ўтишимиз керак», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар