O'zbek Ўзбекча
«Эвертон» «Манчестер Сити» билан ўйин қолдирилганидан норози  ва ҳодиса тафсилотлари тўлиқ ошкор қилинишини истамоқда
Сешанба, 29 Декабр
4958

АПЛнинг 16-туридан ўрин олган, 28 декабрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган «Эвертон» – «Манчестер Сити» баҳси меҳмонлар базасида коронавирус авж олганлиги туфайли қолдирилди. Ушбу қарорга Ливерпуль шаҳри жамоаси ўз муносабатини билдирди.

«Эвертон» «Манчестер Сити» билан ўйин қолдирилганидан афсусда. Биз нафақат стадионга келадиган 2 минг томошабин, балки бутун дунё мухлислари учун афсусдамиз.

Футболчиларимиз, мураббийларимиз ва «Гудисон Парк»даги ҳамма ўйинга тайёр эди. Ушбу ўйин куни тақвимимизда муҳим ҳисобланарди. Муҳим баҳс бўларди.

«Эвертон» ҳар доим жамоат хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган бўлса-да, нима учун бундай қарорга келинганини тушуниш учун «Манчестер Сити»нинг АПЛга берган маълумотлари тўлиқ ошкор қилинишини истайди», – дейилади мерсисайдликлар баёнотида.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» коронавирус юқтирганлар сони ва исмларини ошкор қилмади. Ўйиннинг кейинга қолдирилиши ҳақидаги хабарда «шаҳарликлар» Премьер-лигага шошилинч мурожаат қилишганигина ёзилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар