O'zbek Ўзбекча
«Бу ҳали охири эмас». «Манчестер Сити» футболчиси «Эвертон» билан ўйин қолдирилганини изоҳлади
Сешанба, 29 Декабр
7431

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Эмерик Лапорт жамоада коронавирус бўйича вазият оғирлиги сабабли «Эвертон»га қарши қолдирилган ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Дўстлар, кўраяпсизки, бу ҳали охири эмас... Илтимос, тартиб қоидаларга амал қилинг ва ўзинингиз ҳамда яқинларингизни асранг», - дея ёзади Лапорт твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ, «Манчестер Сити» клубида коронавирус юқтириб олганлар сони 7 нафарга етгани, улардан 5 нафари футболчилар экани ҳақида хабар берилганди. Клубда касаллар сони ошаётгани сабабли «Сити»нинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Маълумот учун, АПЛ 17-тури доирасидаги «Челси» – «Манчестер Сити» учрашуви 3 январь, «Манчестер Юнайтед»га қарши Лига кубоги яримфинали доирасидаги баҳс эса 6 январь кунига белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар