O'zbek Ўзбекча
Месси: «Неймар бирга ўйнашни исташи ҳақида гапирганди. Аммо уни таклиф этиш учун «Барса»да пул йўқ»
Душанба, 28 Декабр
3612

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ» форварди Неймарнинг Каталония клубига қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Жумладан, «Барса» янги президенти Неймарни клубга қайтарса, жамоада қолиши мумкинлиги ҳақида сўралганда Лео қуйидагича жавоб берди:

«Янги футболчиларни «Барса»га жалб этиш қийин бўлади. Чунки бунга пул керак, бизда эса пул йўқ. Неймарнинг трансфер баҳоси жуда қимматлигини ўтмишда нима бўлгани билан боғлашса, кулгим келади. 

«ПСЖ» Неймарни қўйиб юборадими? Бунинг учун «ПСЖ»га пул тўланиши керак-ку... Бу осон эмас, янги президент учун ҳам бу жуда қийин вазифа бўлади. 

«Неймарнинг сўзлари? У бирга ўйнашимиз ҳақида гапиргани йўқ, бирга тўп суришни исташи ҳақида гапирганди. Ёки нотўғрими?

Ҳа, биз ҳар замонда гаплашиб турамиз. Суарес ёки Неймар билан деярли ҳар куни гаплашиб тураман. Биз доимий алоқадамиз. Луис билан эса ҳар куни гаплашаман», - дейди Месси La Sexta’га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар