O'zbek Ўзбекча
«Локомотив» Жалолиддиновнинг агентига ўз нархидан 6,5 баробар кўп пул тўлаган. «Бунёдкор» 130 минг евро олган
Душанба, 28 Декабр
4877

Москванинг «Локомотив» клуби ёзги трансфер ойнасида «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов учун қанча маблағ тўлагани маълум бўлди.

«Матч ТВ» тарқатган хабарга кўра, Москва клуби 18 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун унинг агенти Юрий Белоусга 850 минг евро трансфер пули тўлаган. Тошкент клубига эса 130 минг евро ўтказиб берилган. Шу тариқа, Жалолиддинов учун агент олган пул миқдорида футболчининг нархидан 6,5 баробарга кўп бўлган. 

Ёзги трансфер ойнасида Россия клубига ўтган Жалолиддинов «Локомотив»да бор йўғи 45 дақиқа тўп сурди. У Россия кубоги доирасида «Тамбов»га қарши майдонга тушганди. Кўп ўтмай, тамбовликларга ижарага берилган Жасур бу клубда ҳам таркибдан ўрин ололмади.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев Москва клуби Жасур Жалолиддинов учун 350 минг евро трансфер пули тўлаши ҳақида маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар