O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» Вейналдумга янги шартнома таклиф қилди
Душанба, 28 Декабр
2431

«Ливерпуль» келгуси ёзда шартномаси якунланадиган яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдум билан шартномани узайтирмоқчи.

Тhw Guardian'нинг ёзишича, мерсисайдликлар декабрь ойи бошида нидерландиялик 30 ёшли футболчига янги битим таклиф қилишган, аммо Вейналдум ўйлаб олиш учун вақт сўраган. Яримҳимоячи агар кетишга қарор қилса, бошқа клублар билан музокараларни бошлашдан олдин «Ливерпуль»га ўз қарори тўғрисида хабар беришга ваъда берди.

Вейналдум «Ливерпуль»га 2016 йили «Ньюкасл»дан ўтган. У бу мавсумда АПЛда 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар