O'zbek Ўзбекча
«Эвертон» – «Манчестер Сити» учрашуви коронавирус тарқалиши сабабли қолдирилди
Душанба, 28 Декабр
7082

АПЛ 16-тури доирасида бугун, 28 декабрь куни ўтказилиши керак бўлган «Эвертон» - «Манчестер Сити» учрашуви бошқа кунга қолдирилди.

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоанинг бир қатор аъзоларида коронавирус аниқланган. Шу боис бугунги ўйинни бекор қилиш қарорига келинган. Бу борада икки клуб вакиллари Премьер-лига баённомасига кўра иш кўрган.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» қароргоҳи номаълум муддатга қадар ёпилади, коронавирус аниқланган футболчилар карантинга олинади. «Сити» жамоаси машғулотларига қачондан рухсат берилиши қўшимча тестлар натижаларидан кейин маълум бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, жума куни клубнинг икки футболчиси Кайл Уокер ва Габриэль Жезусда COVID-19 аломатлари аниқланганди. Шунингдек, клубнинг икки ходими ҳам ўзини яккалаш тартибига ўтказилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар