O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Лестер» «Кристал Пэлас» билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди
Душанба, 28 Декабр
3967

Англия чемпионатининг 16-турини бошлаб берган ўйинда «Кристал Пэлас» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Уилфрид Заанинг голига Ҳарви Барнс жавоб берди. Эътиборлиси, «тулкилар» форварди Келечи Иҳеаначо ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда пенальтидан фойдалана олмади.

Дурангдан сўнг «Лестер» 29 очко билан 2-ўринга, «Кристал Пэлас» 19 очко билан 13-поғонага кўтарилиб олди.

АПЛ, 16-тур
Кристал Пэлас – Лестер 1:1
28 декабрь, «Селҳерст Парк»
Голлар: Заа (58) – Барнс (83).
Амалга оширилмаган пенальти: Ихеаначо (19).
Кристал Пэлас – Гуаита, Митчелл, Клайн, Томкинс, Ридевалд (Макартур, 74), Таунсенд, Шлупп (Айю, 84), Миливоевич, Куяте, Заа, Бентеке. 
Лестер – Шмейхель, Томас, Жастин, Эванс, Амарти, Барнс, Менди, Прат (Варди, 66), Чоудури (Тилеманс, 57), Перес, Иҳеаначо (Грэй, 72).

Ўхшаш янгиликлар