O'zbek Ўзбекча
УЕФА президенти: «Флорентино Перес Суперлига ҳақида 30 йилдан буён орзу қилади. У фақат бугунни ўйлайди»
Якшанба, 27 Декабр
5767

УЕФА президенти Александер Чеферин «Реал» клуби президенти Флорентино Пересни Европа Суперлигаси турнирини яратиш борасидаги ғояни қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилди. 

«Флорентино Перес Суперлига ҳақида 30 йилдан буён орзу қилади. «Барселона» президентлигига икки номзод Суперлига ғоясига қарши чиқди. Бунгача «Бавария», «Ювентус» ва Англиянинг етакчи клублари ҳам бу ғояни қўллаб-қувватлашмади. Шунга қарамай, Перес ҳали ҳам пуч ғояни қизғин муҳокама қилиб, қўллаб-қувватлаб келмоқда. У фақат бугунни, узоғи эртани ўйлайди. Кейинчалик клубларга нима бўлиши уни қизиқтирмайди», - дея Чефериннинг сўзларини келтирмоқда AS.

Эслатиб ўтамиз, Перес Европа кучли бешлик миллий чемпионатлари грандлари иштирокидаги 20 клубдан иборат Европа Суперлигасини яратиш ғоясини илгари сурганди. Унга кўра, янги мусобақада суперклублар УЕФА тақдим этаётган маблағдан кўра анча кўпроқ даромад олиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар