O'zbek Ўзбекча
«Навбаҳор» Нўъмон Ҳасанов билан шартномани узайтирди, Виктор Жалилов клубга қайтди 
Якшанба, 27 Декабр
3853

«Навбаҳор»ни 2021 йилги мавсумда ҳам Нўъмон Ҳасанов бошқарадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, қўқонлик мутахассис клуб билан янги шартнома имзолади.

Нўъмон Ҳасановга мураббийлар штабида сербиялик мутахассис Дразен Дукич ёрдам беради. Шунингдек, жамоага «Навбаҳор»ни 1996 йилги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб қилган Виктор Жалилов маслаҳатчи мураббий этиб тайинланди.

Мураббийлар штабидан Шерзод Жўраев, Денис Тойменцов ва дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам ўрин олишди.

Ҳасанов «лочинлар»ни ўтган мавсум якунига яқин Андрей Канчельскисдан қабул қилиб олганди ва вақтинчалик бош мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган клуби «Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян билан битим имзолаши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар