O'zbek Ўзбекча
Месси «Барса»нинг «Эйбар»га қарши учрашувида майдонга тушмайди
Якшанба, 27 Декабр
5668

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лига доирасидаги «Эйбар»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Marca’нинг ёзишича, Каталония клуби бош мураббийи Роналд Куман аргентиналик ҳужумчига Янги йил байрами олдидан қўшимча дам олиш имконини берган. Тўрт кунлик дам олишдан кейин жамоанинг барча футболчилари 27 декабрдан клуб қароргоҳига тўпланишган. 

Қайд этилишича, «Эйбар» билан ўйиндан кейин футболчиларга яна икки кун дам олиш имконияти берилади ва жамоа 1 январь куни машғулотларга қайтади. Месси ҳам 2021 йилнинг илк кунида таътилдан қайтади.

Маълумот учун, «Барселона»нинг «Эйбар»га қарши ўйини 29 декабрь, сешанба куни соат 23:15да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар